Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"
27 мар 23:50
Янгиликлар
Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"
"Фиорентина" посбони Давид де Хеа футболсиз ўтган бир йилида ҳаётдан кўпроқ завқ олганини айтди.
Испаниялик кипер 2023 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"ни эркин агент сифатида тарк этганидан кейин 1 мавсум мобайнида футбол жамоаларида кўриниш бермади. 2024 йил ёзида у "Фиорентина" билан шартнома имзолади.
"Узоқ йиллар давомида катта темпда ўйнаганим учун шунчаки тинчланиб олиш керак эди. Балки, бу ҳаётимдаги энг зўр давр бўлса керак.
Ниҳоят, сўнгги 15 йилда кам кўришган оиламга, дўстларимга вақт ажрата олдим. Мадрид, Манчестерни айландим. Миям ва танамни анчагина шуғуллантириб олдим", - деди де Хеа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар