UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  12 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  35 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари Янгиликлар

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари

Бир неча кун олдин Про лиганинг 1-тур учрашувлари якунига етди.

Бироз олдин тур рамзий терма жамоасини тақдим қилган бўлсак, навбат тур лауреатларига. 

Championat.asia сайти талқинига кўра Про лигада 1-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал").

Бу йил қишки трансферлар вақтида "Машъал" сафига келиб қўшилган Умиджон Ҳамроев илк турданоқ ўзини кўрсатишни бошлади. Шу куни "Қўқон-1912" жамоаси рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Муборакликлар посбони шу куни жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Умуман бу турда дарвозасини яхши қўриқлаган киперлар бир неча нафарни ташкил қилди. Якунда Умиджон Ҳамроев танловида тўхталинди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши футболчиси  - Мўмин Мелиев ("Хоразм").

Жароҳат сабаб бир йилга яқин вақтни майдон ташқарисида ўтказган Мўмин Мелиев яна катта футболга қайтди. Ҳужумчи қайтишини "Хоразм" сафида гол билан бошлади. "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда унинг ягона голи "Хоразм"га меҳмонда 3 очко келтирди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи  - Руслан Аҳмедов ("Хоразм").

Про лига жамоалари орасидан мавсумни фақат 2 та жамоа ғалаба билан бошлади. "Арал" уйда "Дўстлик"ни мағлуб этган бўлса, "Хоразм" сафарда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилишни уддасидан чиқди. Руслан Аҳмедов шогирдлари меҳмонда ўйнаганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилди ва ортга ютуқ билан қайтди. 



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика