UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:05Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  35 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  7 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  4 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  7 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  6

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди? Янгиликлар

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди?

Олмалиқнинг АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида учинчи тур учрашувини ўтказди.

БААнинг  "Шабаб Ал Аҳли " клубига қарши кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ирода кўрсатган ҳолда 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Жамоанинг ғалаба голига қўшимча дақиқаларда Акром Комилов муаллифлик қилди. Биз эса учрашувдан сўнг бевосита футболчининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим? Қийин баҳсни ўтказдик. Рақиб ҳам ғалаба учун бор кучини ишга солди. Зеро, уларни дуранг қониқтирмасди. Шунга яраша муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимиз ўтган ўйиндаги хатоларимизни кўрсатишди. Нима етишмаётганини тушунтиришди. 

Дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимизга қарамасдан, ўзимизда куч топа олдик. Икки голда ҳам барча бирдек ҳаракат қилди. 

Зарба йўллашимдан олдин қарадим ва дарвозабоннинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим. Тўп йўналишини ўша жойга тўғирлаб зарба бердим. Ичимда гол бўлишини сезиб тепганим йўқ. Шунчаки ўша вазиятда тезкор қарор қабул қилишим керак эди. Худога шукр, тўп дарвозадан ўрин олди. Ғалаба билан барчани табриклайман", - дейди Комилов.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика