Дармиан фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум

Alisher
31 авг 2019, 12:33
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармиан "Парма"га ўтишга яқин.

Клуб футболчи учун 1,5 миллион евро тўлайди ва томонлар 4 йиллик шартномага имзо чекади.

"Мен уйга қайтишдан хурсандман. Бу мен учун Италия терма жамоасига қайтишга ажойиб имконият яратиб беради".

"Лукаку ва Санчес - кучли футболчилар ва уларга муваффақият тилайман. Улар "Интер"да ажойиб мавсум ўтказишларига аминман", - дейди Дармиан.

Эслатиб ўтамиз, Маттео фаолияти давомида МЮдан ташқари "Милан", "Падова" ва "Торино" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›