

"Зиданнинг асосий устунлиги - назарий билим эмас, футболчи сифатидаги тажрибаси. Машғулотларда у дарвозага зарба беришни ёқтиради. Баъзида 10 та зарбасидан биттаси хато кетади ва бундан асабийлашади. Унда футболчи руҳи бор. Бенитесни Зидан билан солиштириш нотўғри. На соврин ва на статистика борасида. Зидан шубҳасиз жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган" - дейди Данило.



