

Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси номига сазовор бўлган 36 ёшли Дани Алвеснинг фаолиятидаги совринлари сони 40 тага етди. Бу эса рекорд ҳисобланади. Алвес Бразилия терма жамоаси билан 2 марта Копа Америка ғолибига айланди. У мусобақа давомида 6 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.


