

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталониянинг "Барселона" клуби 39 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришдан бош тортганди.
Алвес ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида барча қўлга киритилган совринлар туширилган суратни жойлаштирди ва унга шундай изоҳ қолдирди: “Кубоклар керакми? Менга қўнғироқ қилинг". Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳимоячи футбол тарихидаги энг титулга бой ўйинчи ҳисобланади.
Аввалроқ Алвес спорт директори Роналду бўлган "Вальядолид"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Дани Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022да иштирок этишни истайди, шу сабабли фаолиятини яна бир мавсум давом эттиришга қарор қилди.



