

37 ёшли ўйинчи фаолиятини "Бока Хуниорс"да давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда. Аргентина гранди вакиллари ҳимоячи билан боғланди ва музокаралар ўтказди.
Дани Европада "Севилья", "Барселона", "Ювентус" ва "Пари Сен-Жермен"даги ўйинлари орқали танилган.
Ҳимоячи жорий мавсум Бразилия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



