UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Даҳшат! "Шериф" "Реал"дан неча баравар арзонлигини биласизми? Янгиликлар

Даҳшат! "Шериф" "Реал"дан неча баравар арзонлигини биласизми?

Шубҳасиз, Молдованинг "Шериф" жамоаси бугунги кун қаҳрамони бўлиб турибди.

Мана, 14 соатдирки, бу жамоани олқишламаган киши, у ҳақда айтилмаган мақтов қолмади. Биз ҳам "Сантьяго Бернабеу"даги ғалаба Тирасполь шаҳрининг бош жамоаси учун нечоғлик аҳамият касб этишини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Чунки бу оддий "сенсация" эмас, "суперсенсация"!

Реал Мадрид

Карим Бензема - 65'

Лига Чемпионов - группа D . 2-тур

29/09/2021, 01:00

2
:
1
Тугади

Шериф

Жасур Яхшибоев - 25', Себастьян Тилль - 90'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 24522 томошабин

Бош ҳакам: Lawrence Visser

45'
90'
39'  Каземиро
64'  Карло Анчелотти
65'  Карим Бензема
66'  Мигель Гутьеррес (Тони Кроос)
66'  Эден Азар (Лука Йович)
66'  Каземиро (Лука Модрич)
66'  Начо Фернандес (Родриго)
81'  Лука Йович
17'  Danilo Arboleda
25'  Жасур Яхшибоев
25'  Криштиану
45'  Эдмунд Аддо
46'  Густаво Дуланто
57'  Жасур Яхшибоев (Бруно Фелипе)
78'  Франк Кастаньеда (Кестон Джульен)
90'  Себастьян Тилль
90'  Адама Траоре
90'  Себастьян Тилль
90'  Димитрис Коловос (Бобан Николов)

Бу фикрни жамоаларнинг айни пайтдаги қиймати ҳам исботлаб беради. Гап таркибларнинг умумий баҳоси ҳақида кетса, албатта, оламга машҳур ўша порталга мурожаат қиламиз.

Трансфермаркт'нинг дарак беришича, Молдова жамоасининг тўлиқ таркиби 12,4 млн еврога баҳоланаркан. Маълумот учун, Тошкентнинг "Пахтакор"ида ўйнайдиган футболчилар бундан атиги 1 млн.га арзонроқ. "Шериф" таркибидаги энг қиммат ўйинчи Франк Кастаньеда ҳисобланади. Колумбияликнинг трансфер баҳоси 1 млн еврога тенг. 

"Реал" эса жаҳон гранди ва айни пайтда футбол тарихидаги энг буюк клуб. Мос равишда "Қироллик жамоаси"нинг таркиби айни пайтда 794 млн евролик "тош босади". Энг қиммат футболчи Каземиро (70 млн евро).

Яхшибоев ва "Насаф"даги Маркони нима боғлаб турибди?

Солиштириш учун айтамиз, "Шериф" "Реал"дан 64 маротаба арзонроқ жамоа. "Қаймоқранглилар" таркибида Тирасполь жамоасининг умумий қийматидан қимматроқ 20 нафар футболчи бор. Биргина Каземиронинг трансфер баҳоси эвазига яна 5 та "Шериф"ни шакллантириш мумкин.

Аммо гувоҳ бўлганингиздек, бизнинг оламда барчаси пулга боғлиқ эмас, мўжизалар ҳам содир бўлиб туради. Ф. Рўзиевнинг таъбири билан айтганда "Кесакдан олов чиқарган" "Шерифга" эса тасанно!

Малика Кушбакова

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика