UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  0 19:18"Манчестер Сити" — "Манчестер Юнайтед". Ҳусанов асосий таркибда  0 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  5 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди Янгиликлар

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди

Теглар :  Санъат Шарипов
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Санъат Шарипов ўтган йили Швейцариянинг Цюрих Университетига Халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратура йўналишига қабул қилинган эди.

Бу йил эса у жаҳон футболига халқаро тоифадаги мутахассислар етказиб берувчи ушбу даргоҳдаги таълим босқичини муваффақият билан тамомлади. Куни-кеча Цюрихда битирувчилар шарафига тантанали диплом топшириш маросими ташкиллаштирилди.

Германия, Буюк Британия, Швейцария, Австрия, Италия, Туркия, АҚШ, Канада, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси, Индонезия, Польша, Албания, Словакия, Хитой ва шу каби бошқа бир нечта мамлакатлар вакиллари қаторида, Шариповга ҳам халқаро даражадаги спорт юристи дипломи байрамона тарзда топширилди. Шу тариқа, Санъат Шарипов спорт соҳасидаги халқаро юрист номига сазовор бўлган ўзбекистонлик биринчи мутахассис сифатида қайд этилди.


- Маросимнинг расмий қисми Цюрихдаги машҳур Гроссмюнстер черковида бўлиб ўтди, - дейди Шарипов. – Битирувчилар учун байрам зиёфати кечқурун Цюрих кўли бўйлаб сайр қилган пароходда уюштирилди. Бу жуда ҳам эсда қоларли манзара бўлди. Тадбирда ФИФА, УЕФА, футбол ўйини қоидаларини назорат қилувчи халқаро кенгаш, Халқаро олимпия қўмитаси, Спорт арбитраж суди, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА), Ҳаваскорлар халқаро бокс ассоциацияси (АИБА), муз устида хоккей, велоспорт ва бошқа кўплаб халқаро спорт уюшмалари аъзолари биз билан бирга бўлишди. Улар фаолиятимиздаги янги босқич билан барчамизни самимий қутлашди.

***

Биз ҳам барча юртдошларимиз номидан Санъат Шариповни халқаро спорт юристи мақомини расман олганлиги билан муборакбод этамиз! Ўзбек футболини тараққий эттиришда унинг хизматлари ўзига хос, яъни халқаро кўринишда бўлишлигини ҳам тилаб қоламиз, ҳам кутиб қоламиз!


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика