ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор
09 июн 2025 08:03
Янгиликлар
ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор
Россиялик мутахассис Игор Осинкин ва Греция АEКни тарк этган Матиас Алмейда Москванинг ЦСКА жамоаси бош мураббийлиги учун икки асосий даъвогар саналади.
Яқин икки кун ичида ЦСКА Марко Николичнинг АEКга кетишини эълон қилади. Янги мураббий келаси ҳафта охиригача клуб директорлар кенгаши томонидан тасдиқланади.
Матиас Алмейда ЦСКА бош мураббийлигига номзоди ҳақида аввалроқ Спорт-Экспресс хабар берган эди. Аргентиналик мутахассис Греция АEКни 2022 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Игор Осинкин шартномаси муддати тугаши муносабати билан 27 май куни “Крылья Советов” бош мураббийи лавозимини тарк этган эди.
Аввалроқ Марко Николич АEК билан келишувга эришгани ва фаолиятини Грецияда давом эттиришга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар