UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  1 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  1 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  1

«Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» ўзаро дуранг ўйнаб, бир очкодан бўлишиб олишди Янгиликлар

«Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» ўзаро дуранг ўйнаб, бир очкодан бўлишиб олишди

Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашуви якунланди.


20:00 - "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 0:0
10 сентябрь 2022 йил. Жиззах. “Сўғдиёна марказий” стадиони.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Найим Қосимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистенти: Андрей Цапенко
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Ойбек Юнусов

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов (21.Абдужалил Маназаров,62), 6.Искандар Шайкулов (77.Даниэль Насриддинов, 88), 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 9.Шавкат Саломов (11.Жасур Ҳасанов,46), 20.Баҳодир Насимов (10.Шоҳруз Норхонов, 46), 26.Виталий Денисов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 31.Лука Чермель, 44.Юре Обшивач, 93.Дарко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 28.Самандар Мавлонқулов,

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустамжон Ашурматов, 7.Азимжон Аҳмедов, 10.Жамшид Искандеров, 17.Диёржон Туропов (11.Жасур Яхшибоев, 59), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 32.Зоран Марушич, 77.Асадбек Собиржонов (20.Дониёр Абдуманнопов, 73).
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 2.Егор Кримец, 8.Мирлан Мурзаев, 9.Владимир Козак, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Станислав Андреев, 30.Александр Касьян.
Огоҳлантириш: 26 - Даврон Хошимов, 34 - Боян Цигер, 67 - Абдужалил Маназаров, 80 - Сардор Қулматов, 83 - Жасур Хасанов, 85 - Йован Жокич


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+3. Огоҳлантириш: Азимжон Аҳмедов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

90+3. Жўрабековнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

90. Жавоҳир Қаҳрамонов бурчакдан тўғри дарвозани нишонга олди, бироқ устун меҳмонларнинг жонига оро кирди.

88. Ўзгариш: Искандар Шайкулов ўрнига Даниел Насриддинов туширилди

85. Огоҳлантириш: Жокич ҳакам томонидан огоҳлантирилди, у ҳам ҳакам билан тортишди

83. Огоҳлантириш: Жасур Хасанов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди

80. Огоҳлантириш: Қулматов огоҳлантирилди

74. Дарко Колаковичнинг кучсиз зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

73. Ўзгариш: Абдуманнопов Собиржоновнинг ўрнига майдонга тушди

72. Норхоновнинг кучли зарбасини Юсупов бартараф этди

67. Огоҳлантириш: Абдужалил Маназаров огоҳлантирилди

63. Зоран Марушич дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди ва зарба йўллади, бироқ жуда ноаниқ. Агар зарба гол билан якунланган тақдирда ҳам ҳисобга олинмасди, сабаби ён ҳакам байроғини кўтарди

62. Ўзгариш: Аюбхон Нўмонов ўрнига Абдужалил Маназаров туширилди

59. Ўзгариш: Туропов ўрнига Яхшибоев майдонга тушди

57. Огоҳлантириш: «Навбаҳор» мураббийлар штаби бирига сариқ карточка кўрсатилди

55. Азимжон Ахмедовнинг зарбаси жуда ҳам ноаниқ кетмоқда

52. Бугун Асадбек  Собиржонов фақат тўпни осмонга тепмоқда

50. Асадбек Собиржоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

46. Ўзгариш: «Сўғдиёна» иккинчи бўлимда вазиятни тубдан ўзгартимоқчи. Жасур Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов ва Жавоҳир Қаҳрамонов майдонга тушди. Улар Денисов, Саломов ва Насимовни алиштиришди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча чемпионатнинг фаворит жамоалари жуда эҳтиёткор ўйин кўрсатишмоқда. Уларнинг ўйинларидан гол уриш эмас, балки гол ўтказмаслик мақсади бордек. Айниқса, мезбонларда!

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди

42. Жамшид Искандаровнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

40. ГОООООООООООЛ. Асадбек Собиржонов ҳисобни очди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди

34. Огоҳлантириш: Боян Цигер Баҳодир Насимовни кураш услубида майдондан чиқариб юборди ва огоҳлантирилди

26. Огоҳлантириш: Даврон Хошимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

26. «Сўғдиёна» вакиллари ҳам ҳужум қилишга ҳаракат қилишмоқда, ҳозирча бефойда

20. Юре Обшивач жарима тўпидан фойдалана олмади

19. «Навбаҳор»нинг ҳужумлари қизиқарли бўлишни бошлади. Жарима майдончасининг ичида бир нечта зарбалар йўлланди, бироқ ҳеч бири дарвоза томон бормади.

17. Асадбек Собиржонов қанотдан яхши ҳаракат қилди ва тўпни жарима майдончасига узатди, Диёржон Туроповнинг зарбаси устунга тегмоқда

15. Марказий ўйин жуда ҳам зерикарли ўтмоқда. Жамоалар ҳужум қилишни исташмаяпти, фақатгина узундан узун пастлар билан ўйнашмоқда

4. «Навбаҳор» илк хавфли ҳужумни ташкил қилди. Искандаров Собиржоновни деярли бирга бир чиқариб юборди, бироқ Асадбекнинг зарбаси жуда ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.  

Сўғдиёна

Суперлига. 18-тур

10/09/2022, 20:00

0
:
0
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
46'  Шавкат Саломов (Жасур Ҳасанов О)
46'  Баҳодир Насимов (Шохруз Норхонов)
46'  Виталий Денисов (Жавоҳир Қаҳрамонов)
62'  Аюбхон Номанов (Абдужалил Маназаров)
67'  Абдужалил Маназаров
80'  Сардор Қулматов
83'  Жасур Ҳасанов О
89'  Искандар Шайкулов (Даниэл Насриддинов)
26'  Даврон Ҳошимов
34'  Боян Цигер
59'  Диёр Туропов (Жасур Яхшибоев)
73'  Асадбек Собиржонов (Дониёр Абдуманнопов)
85'  Йован Жокич
90'  Азим Аҳмедов

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика