UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" "Қизилқум" майдонида ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" "Қизилқум" майдонида ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" учрашуви якунланди.

Суперлига-2023, 16-тур

"Қизилқум" - "Металлург" 0:2

13.08.2023 йил. 20:00

"Ёшлар" Спорт комплекси, Навоий.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибаев, Санжар Шаюсупов, Алишер Усманов

VAR: Фирдавс Норсафаров.

AVAR: Раҳматова Зилола.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Гол: 0:1 — 55, Ҳусниддин Ғофуров (пен.), 0:2 — 90+3, Бектемир Абдуманнонов (Забиҳилло Ўринбоев)

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Самандар Шукуриллаев (2.Багтияр Гургенов, 22), 6.Муродбек Раҳматов (87.Алишер Саноев, 72), 10.Ислом Кенжабоев, 11.Акаки Шулаиа, 11.Акаки Шулаиа, 23.Шерали Жўраев (4.Илҳом Ваҳобов, 72 (Абдуманнонов, 89)), 24.Ифеани Ифеани, 44. Жўрабек Маннонов, 77.Гиорги Куҳианидзе, 92.Марко Симоновски.

Захира: 22.Артём Макосин, 7. Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 30.Исломжон Тошпўлатов, 79.Диёр Раҳматуллаев.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини, 4.Керим Палич, 7.Ҳусниддин Ғофуров (8.Искандар Шойқулов, 67), 9.Забиҳилло Ўринбоев (6.Худойшукур Сатторов, 90+5), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Сардор Абдураимов (10.Бектемир Абдуманнонов, 64), 17.Ризо Яздандўст, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33.Иван Йосович, 77.Шаҳзод Убайдуллаев (11.Дамир Темиров, 64).

Захира: 12.Александр Лобанов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Беҳруз Шодмонов,  97.Муҳаммадали Алиқулов.

Огоҳлантириш: Ризо Яздандўст (45), Шерали Жўраев (49), Багтияр Гургенов (54), Керим Палич (77)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди!

90+3. ГОЛ! Абдуманнонов учрашувга нуқта қўйди! Тажрибали футболчи ўзи вазиятни ҳал қилди! Ўринбоевдан ассист!

90+1. Абдуманнонов бўш дарвозани ишғол қила олмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Қизилқум"да ўзгариш: Мухаммадали Ғиёсов захирадан майдонга тушган Ваҳобовни алмаштирди.

88. Куҳианидзенинг зарбасидан сўнг Ортиқов ҳушёрликни йўқотмади.

87. Кенжабоевнинг узатма аралаш зарбасига аниқлик етишмади.

82. Акакига нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади.

79. Маҳини рақибнинг қулай вазиятини бартараф этди.

77. Палич қоидабузарликка йўл қўйнҳгани учун огоҳлантирилди.

72. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш: Алишер Саноев Муродбек Раҳматовни, Илҳом Ваҳобов эса Шерали Жўраевни алмаштирди.

67. "Металлург" таркибида ўзгариш: Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Искандар Шойқулов туширилди.

66. "Қизилқум" футболчилари қулай имкониятдан фойдалана олмади.

64. "Металлург"да икки ўзгариш: Бектемир Абдуманнонов Сардор Абдураимовни, Дамир Темиров эса Шаҳзод Убайдуллаевни алмаштирди.

62. Кенжабоевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, оқибатда рақиб посбони тўпни қийинчиликсиз эгаллади.

61. Аброрбек Тошқўзиев Кенжабоевнинг зарба беришига йўл қўймади.

59. Тарасовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

55. ГОЛ! Ҳусниддин Ғофуров 11 метрли нуқтадан "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди!


54. Пенальти! Гургенов Язнандўстни жарима майдонида йиқитгани учун огоҳлантирилди.

51. "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. 

49. Шерали Жўраев бўш дарвозасини қўли билан ҳам ишғол қила олмагани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим Ўринбоевнинг майдонга чўккалаб қолиши билан бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Кенжабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Ризо Яздандўст  эса туркманистонлик ҳимоячига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

44. Йосович ўта қулай вазиятда дарвозага тўғри зарба бера олмади.

41. Ўринбоев "Қизилқум" жарима майдони чегарасида йиқитилди. Ҳакам ВАР билан маслаҳатлашмоқда.

39. Акакининг узатмаси тўғри Ортиқовнинг қўллларига бориб тушди.

35. Симоновскининг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади, "Металлург" посбони тўпни эгаллаб олди.

33. Маҳинининг қўпол хатосидан сўнг Симоновски 2-3 метр масофадан зарба йўллади, Ортиқов вазият қаҳрамонига айланди, учрашувдаги илк хавфли вазиятни кутишга ярим соатдан ошиқроқ вақт кетди.

29. Кенжабоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, лекин Ортиқов ўз вақтида тўпга чиқди.

25. Акаки тезлик билан қанотдан қочаётганди, бироқ ён ҳакам тўп майдонни тарк этганига ишора қилди.

22. "Қизилқум"да ўзгариш: Гургенов жароҳат олган Шукуриллаевни алмаштирди.

20. Тошқўзиев рақиб жарима майдони ташқарисида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини эътироф этди.

15. Кенжабоев рақиб жарима майдонидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб кетиши мумкин эди, унинг зарбаси рекошет орқали дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

11. Кенжабоев томонидан ажойиб пас қабул қилиб олган Марко Симоновскининг зарбаси мўлжалга етиб бормади.

10. Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди, аммо стандартни меҳмонлар бартараф этишди.

7. Ўринбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Кенжабоев ҳужумда эронлик рақибига нисбатан қоидабузарлик содир этди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" оқ, "Металлург" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика