UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  1 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  6 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 24-тур старт олади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 24-тур старт олади

Бугун Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган дастлабки 4та ўйин бўлиб ўтади.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ДИНАМО"
23 ноябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони. 14:30
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Рустам Чориев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Охирги 11та турда фақат мағлубият аламини тотиб кўраётган "Динамо" ўз майдонида сўнгги икки учрашувда икки марта мағлуб бўлган "Металлург" меҳмони бўлади.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 37та ўйин ўтказишган. 18та баҳсда "Динамо", 11та учрашувда "Металлург" ғалаба қозонган. 8та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имконияти бўлмаган. Бу икки клуб Бекободда 18 марта тўқнаш келишган ва шундан учтасида "Динамо" ғалабага эришган.

Дастлабки даврада Самарқандда ўтган ўзаро учрашувда "Динамо" 3 очкони қўлга киритган. Ихтиёр Тошпўлатов ва Миркомил Лоқаевнинг голларига бекободликлар таркибида Музаффар Музаффаров жавоб берган эди - 2:1.

Металлург

Камолиддин Тожиев - 63', Зоҳид Абдуллаев - 70', Исломбек Исоқжонов - 76', Музаффар Музаффаров - 88', Аброр Тошқўзиев - 90'

Суперлига. 24-тур

23/11/2019, 14:30

0
:
5
Тугади

Динамо

45'
90'
63'  Камолиддин Тожиев
70'  Зоҳид Абдуллаев
76'  Исломбек Исоқжонов
88'  Музаффар Музаффаров
90'  Аброр Тошқўзиев



"ҚЎҚОН-1912" - АГМК
23 ноябрь. Қўқон. "Марказий" стадиони. 14:30
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Шоҳрух Саид

Мусобақа жадвалининг иккинчи қисмида бораётган икки клуб ўртасидаги баҳс.

Бу жамоалар ҳозирга қадар чемпионат доирасида 11 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Олти марта АГМК, 3 бор "Қўқон-1912" уч очкони қўлга киритган. Икки марта дуранг кузатилган.

Қўқонда ўтган 5та учрашувнинг учтасида меҳмонлар ғалаба қозонишган.

Бу мавсумда АГМК сўнгги учта турда умуман мағлуб бўлгани йўқ (икки ғалаба ва бир дуранг). "Қўқон-1912" эса ўз майдонидаги охирги учта учрашувнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади (икки мағлубият ва бир дуранг).

3-турда Олмалиқда кечган ўзаро баҳсда томошабинлар 8та гол гувоҳига айланишганди. АГМК сафида Зафар Полвонов бешта, Дилшод Жўраев эса иккита тўп киритганди. Қўқонлилар сафида битта голга Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан урган эди - 7:1.

Қўқон-1912

Қувондиқ Рўзиев - 90'

Суперлига. 24-тур

23/11/2019, 14:30

3
:
1
Тугади

ОКМК

Зафар Полвонов - 27', Миржамол Қосимов - 30', Элгужа Григалашвили - 69'

45'
90'
90'  Қувондиқ Рўзиев
27'  Зафар Полвонов
30'  Миржамол Қосимов
69'  Элгужа Григалашвили



"ҚИЗИЛҚУМ" - "БУХОРО"
23 ноябрь. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Исхак Ибрагимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Ойбек Юнусов

Суперлигада қолиш учун курашаётган клублар ўртасидаги баҳс.

Қизиғи бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 37та ўйин ўтказишган. Натижалар мутлақо тенг. Икки клуб ҳам 16тадан баҳсда ғолиб чиққан, 5та баҳсда дуранг қайд этилган.

"Қизилқум" охирги уч йилда ўз майдонида "Бухоро" билан ўйинларнинг барчасида мағлуб бўлган. Сўнгги марта Навоий клуби 2015 йилда ўз майдонида бу рақибдан устун келганди.

Бу икки жамоанинг ўзаро охирги 7та учрашувида (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Бухоро" умуман мағлуб бўлмаган.

Учинчи турда Бухорода ўтган ўзаро ўйинда дуранг қайд этилганди. Меҳмонлар вакили Медина Смит ҳисобни очган, бунга биринчи даврада "Бухоро"да ҳозир "Қизилқум"да ўйнаётган Достон Ибрагимов жавоб берганди - 1:1.

Қизилқум

Воҳид Шодиев - 32'

Суперлига. 24-тур

23/11/2019, 16:45

1
:
1
Тугади

Бухоро

Мурод Бобожонов - 45'

45'
90'
32'  Воҳид Шодиев
45'  Мурод Бобожонов



"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"
23 ноябрь. Қарши. "Марказий" стадиони. 13:30
Ҳакамлар
: Олим Тўйчибоев, Ришат Нугманов, Шоҳрух Аъзамов, Илья Илин
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

2019 йилги Суперлиганинг амалдаги чемпиони Қаршида "Насаф"га қарши майдонга тушади. Бу ўйин мусобақа жадвали эътиборидан "шерлар"га ҳеч қандай аҳамият касб этмаса, "аждарлар" учинчи ўрин учун имкониятни сақлаб туришибди.

"Насаф" ва "Пахтакор" шу кунга қадар миллий чемпионатда 45та ўйин ўтказишган. 26 марта "шерлар", 9 марта "аждарлар" ғолиб чиқишган. 10та учрашувда дуранг қайд этилган.

Бу икки жамоанинг ўзаро охирги 3та учрашувининг барчасида (хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин) "Пахтакор" муваффақият қозонган.

Дастлабки даврада "Пахтакор" майдонида ўтган учрашувда "шерлар" зафар қучишганди. Марат Бикмаев пенальтидан ҳисобни очган, иккинчи тайм бошида Владимир Козак ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Егор Кримец гол уриб "Пахтакор"га ғалаба келтирган эди - 2:1.

Насаф

Ойбек Бозоров - 49'

Суперлига. 24-тур

23/11/2019, 13:30

2
:
1
Тугади

Пахтакор

Игорь Сергеев - 37', Жалолиддин Машарипов - 42'

45'
90'
49'  Ойбек Бозоров
49'  Азиз Ғаниев
37'  Игорь Сергеев
37'  Жалолиддин Машарипов
42'  Жалолиддин Машарипов
42'  Драган Черан

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика