⚡️ Coca Cola Суперлигаси. Бугун 17-турга якун ясалади (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
30 авг 2022, 07:55
28 август куни Cоcа Cола Суперлигаси 17-тур учрашувлари старт олди.

“Йил ўйини”да “Навбаҳор” 1:1 ҳисобида “Пахтакор” билан дуранг ўйнади, “Динамо” эса ўз майдонида 1:2 ҳисобида “Бунёдкор”га ютқазди. Кечаги учрашувларда эса “Насаф” “Локомотив билан нурсиз дуранг ўйнади, “Олимпик” минимал ҳисобда (1:0) “Сўғдиёна”ни мағлуб этди ва АГМК ўз майдонида 2:1 натижаси билан “Сурхон”ни енгди.

Бугун, 30 август куни тур доирасида охирги баҳс бўлиб ўтади:

30 август, сешанба

МEТАЛЛУРГ — ҚЎҚОН-1912

Бекобод. "Металлург" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Достон Раҳмонов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Бекзод Арипов.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›