UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35"Гавр"нинг 18 ёшли ҳужумчиси МЮга ўтади  0 16:09ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланди  0 15:50Элдор Шомуродов – "Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси!   16 15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  1 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  10 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  13 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  14 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  5 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  15 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2

Coca Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган "Андижон" — "Насаф" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Иккита қизил карточка кўрсатилган "Андижон" — "Насаф" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Теглар :  НасафАндижон
Coca Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Андижон" — "Насаф" учрашуви якунланди.

"Андижон" — "Насаф" 0:0

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Олим Тўйчибоев 

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов 

AVAR: Шоҳрух Аъзамов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев (14.Абдураҳмон Комилов 64'), 11.Сардор Абдунабиев (27. Саидумархон Содиқов 84'), 13. Сардор Азимов, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳомжон Алижонов, 99.Рубин Ҳебай.

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 7. Бобур Фарҳодов, 9.Леван Арвеладзе, 15. Владимир Бубания, 19.Суҳроб Бердиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 90. Иброҳим Ғанихонов.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (88. Марко Станоевич 82'), 19. Лима Круз, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (10. Андрес Чавес 73'), 34. Шерзод Насруллаев (17. Суҳроб Нуруллоев 90+3'), 70. Жаба Жигаури, 77. Ойбек Бозоров (8. Зафармурод Абдираҳматов 73'), 92. Умар Эшмуродов, 99. Азизбек Амонов (18. Баҳром Абдураҳимов 73').

Захира: 35. Абдувоҳид Неъматов, 21. Дониёржон Нарзуллаев, 25. Бекжон Раҳматов, 32. Зафар Ҳакимов.

Огоҳлантириш: Жаба Жигаури 78'

Четлатиш: Сардор Азимов 61', Жаба Жигаури 87' (иккинчи сариқ карточка)

Андижон

Суперлига. 14-тур

28/07/2023, 20:00

0
:
0
Тугади

Насаф

45'
90'
61'  Сардор Азимов
64'  Илҳом Абдуғаниев (Абдураҳмон Комилов)
84'  Сардор Абдунабиев (Саидумар Содиқов)
58'  Шуҳрат Муҳаммадиев
73'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Зафармурод Абдураҳматов)
73'  Азизбек Амонов (Андрес Чавес)
73'  Ойбек Бозоров (Баҳром Абдураҳимов)
78'  Жамбули Жигаури
82'  Акмал Мозговой (Марко Станоевич)
87'  Жамбули Жигаури
90'  Шерзод Насруллаев (Сухроб Нуруллоев)


90+7. Ўйин якунланди!

90+6. Чавес ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ...

90. Учрашувга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88. Буёғига майдонда 10 га 10! Кўрамиз, якуний натижа қандай бўлар экан...

87. Жаба Жигаурига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва ўйиндан четлатилди.

86. Майдонда "Андижон" ва "Насаф" футболчилари тортишиб кетмоқда.

85. Баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. Буёғига ўйин борган сари "қизиб боради".

81. Абдураҳимовнинг ерлатиб тепган тўпи ноаниқ бўлди.

78. Жаба Жигаури рақибга ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

76. Лима ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ бўлди.

73. "Насаф" жамоасида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

71. Water time

69. Ана энди "Насаф" ҳужумларда фаолликни оширмоқда. 

65. Бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да майдон эгалари фаоллик кўрсатмоқда.

61. Сардор Азимовга қизил карточка кўрсатилди!

59. Ҳакам Сардор Азимовнинг Муҳаммадиевга нисбатан ишлатган ҳолатини ВАРдан кўриб чиқмоқда. 

58. Сардор Азимовга сариқ карточка кўрсатилди.

53. Иккинчи бўлимда андижонликлар фаол. Жамоанинг ҳужуми якунланмай қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5. Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Бурчакдан узатилган тўпга Ҳебай боши билан зарба берди, Умиджон Эргашевдан ажойиб сейв!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Насаф"да жуда зўр вазият! Дастлаб Насруллаев қулай вазиятдан гол уролмади, қайтган тўпга Ойбек Бозоров берди, уни ҳам Литовка қайтарди, кейин эса мезбон ҳимоячилар фаоллик қилиб, тўпни тепиб юборишди.

37. Гол ҳисобга олинмади, учраушув ўз йўналишида давом этади. 

37. Ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

35. Меҳмонлардан жуда хавфли ҳужум! Лима Круз катта тезликда олдинга ўтиб тўпни дарвозага йўллади, тўп дарвозага кирди, бироқ ҳакам ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини билдирди. 

32. "Насаф" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

26. Water time

24. "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми марказга кўчди, бироқ бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси Маматказин фаол ҳаракат қилди.

12. Тоировнинг учинчи зарбаси!!! Бу сафар тўп бирозиган ноаниқ кетди...

11. Тоировдан яна бир зарба! Дарвоза томон сапчиб борган тўпни Умиджон Эргашев аранг қутқариб қолди.

8. Навбат Муҳаммадкарим Тоировга: унинг узоқдан тепган тўпи анчагина ноаниқ бўлди. 

7. Жаба Жигаурининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

6. Баҳснинг ўтган 5 дақиқасида мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам анча фаол. Мухлислар эса стадионни "ёндиришмоқда".

1. Ўйинга старт берилди! Баҳс ўз белгиланган вақтидан 10 дақиқа кеч бошланди.

Майдонда давлат мадҳияси янграмоқда. 

Маълумки, бугун Андижонда "Бобур" ўйингоҳи реконструкциядан сўнг қайта ишга тушди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок иштирок этиб, сўзга чиқди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика