UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  3 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Қалдирғочлар" посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Бунёдкор" дарвозабони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Бунёдкор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида бош мураббий Иван Бошковичнинг ҳиссаси катта бўлди. Яқинда бош мураббий этиб тайинланган Бошкович кучли таркибга эга бўлган "лочинлар"га қарши бир қатор ёш футболчиларни қўрқмай майдонга ташлади. Иван Бошкович шогирдлари шу куни яхши ўйин намойиш қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Иван Бошкович 20-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ислом Тошпўлатов "Қўқон-1912"га қарши баҳсда супергол урди ва тур голига муаллифлик қилди.







"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой "Пахтакор"га қарши беллашув бошида ўз жамоадоши билан тўқнашиб кетиши натижасида бошидан жароҳат олди. Боши боғланган ҳолда бутун ўйин давомида фаол ўйнади ва марказда рақиб футболчиларига тинчлик бермади. Мардоновор ўйнаган Акмал Мозговой Championat.asia талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика