UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  31 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  167 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади Янгиликлар

Coca-cola Суперлига ва Про лига Қатар-2022 мундиали стартига қадар якунига етади

Бугун — 13 июнь санасида ЎзПФЛ Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмита аъзоларидан Олимхон Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев, Мақсуд Каримов, Ойбек Иброҳимхонов ҳамда Диёр Имомхўжаев йиғилишда бевосита иштирок этди. Алишер Юсупов, Азиза Татлимуратова ҳамда Одил Аҳмедов сафарда эканлигидан келиб чиқиб, Zoom платформаси ёрдамида қатнашди.

Шу йилнинг сентябр ойида Хитой Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ва катта эҳтимол билан унинг футбол турнирида Темур Кападзе бошқарувидаги олимпиячилар иштирок этиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли мазкур мусобақа қолдирилди. Ўз-ўзидан тақвимда баъзи ўзгаришларни амалга ошириш зарурияти вужудга келди.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 21 ноябрь куни Қатарда ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақаси — жаҳон чемпионати старт олади. Гарчи унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этмаётган бўлса-да, миллионлаб ўзбекистонлик ишқибозлар мундиални томоша қилади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мавсумни 21 ноябрга қадар якунлаш таклифи билан чиқди ва буни бир неча факторлар билан асослади. Якунда Ижроқўм мазкур қарорни бир овоздан тасдиқлади.

Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига II давраси 1 августда, Про лиганинг танаффусдан кейинги 14-тури эса 5 августда старт оладиган бўлди. Ўзбекистон Coca-cola кубогининг финал ўйини 30 октябрь куни Бухорода ташкил этилади. Бунда эҳтимолий об-ҳаво ҳамда финални томоша қилиш учун ташриф буюрадиган саёҳатчилар масаласи ҳам инобатга олинди. Про лиганинг сўнгги тур ўйини 13 ноябрь куни бўлиб ўтади, Суперлига эса 19 ноябрь кунги беллашувлар билан мавсумни якунлайди. Ҳар икки лига ўртасидаги ўтиш ўйини 26 ноябрь куни ташкил этилади.

Мавсумнинг умумий тақвимини мана шу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин. Аёллар чемпионатининг танаффусдан кейинги давоми аёллар термасининг япониялик бош мураббийи билан суҳбатдан кейин шакллантирилади. Шундан келиб чиқиб Биринчи лига ва U19 чемпионати тақвими тузилади.

2023 йилги мавсум старти ҳамда якуни бўйича режалар, Лига кубогининг 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилиши (Осиё ўйинларининг бекор бўлишидан келиб чиқиб), трансфер ойналари саналари бўйича келишувлар ҳақида тез орада алоҳида хабар берилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика