UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  0 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  1 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15

Coca Cola Суперлига. Автогол “Қизилқум”га уч очко тақдим этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Автогол “Қизилқум”га уч очко тақдим этди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Қизилқум” – "Машъал" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйининг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


“Қизилқум” – “Машъал” 1:0

Гол: Шукуриллаев 90+1.
22 сентябрь 2020 йил. Навоий. "Ёшлик" спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Шоҳрух Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
 

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (15.Воҳид Шодиев 86), 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев (21.Муҳсинжон Убайдуллаев 66), 18.Жасур Азимов (32.Илҳомжон Кенжаев 46, 97.Шерзод Қодиров 90+3), 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов, 88.Жамшид Ҳасанов (77.Суннатилла Абдуллажонов 90+3.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 44. Иброҳим Томива.

"Машъал": 1.Ботир Носиров, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко (27.Сардорбек Эминов 84), 10.Шерзод Темиров (77.Иброҳим Нўъмонов 84), 14.Элла Кен Арманд (11.Мўминжон Мелиев 55), 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов ( 8.Ибе Мишель Окоро 73), 22.Сирожиддин Қўзиев (6.Сирожиддин Раҳматуллаев 55), 23.Самандар Шукуруллаев.
Захира: 30.Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 33.Денис Васильев, 99.Жаҳонгир Абдусаломов.

Огоҳлантиришлар: Қамбаров 25, Байдуллаев 37, Раҳматуллаев 62, Нўмонов 90+2.

Қизилқум

Суперлига. 16-тур

22/09/2020, 19:00

0
:
1
Тугади

Машъал

Самандар Шукуруллаев - 90'

45'
90'
25'  Файзулло Қамбаров
37'  Эркин Бaйдуллаев
46'  Жасур Азимов (Илҳомжон Кенжаев)
66'  Салим Мустафоев (Муҳсин Убайдуллаев)
86'  Ойбек Қиличев (Воҳид Шодиев)
90'  Илҳомжон Кенжаев (Шерзод Қодиров)
90'  Жамшид Ҳасанов (Суннатилла Абдуллажонов)
55'  Элла Кен Арман (Мўмин Мелиев)
55'  Сирожиддин Қўзиев (Сирожиддин Раҳматуллаев)
62'  Сирожиддин Раҳматуллаев
73'  Сардор Абдураимов (Ибе Мичел Окоро)
84'  Никита Павленко (Сардор Эминов)
84'  Шерзод Темиров (Иброҳим Нўъмонов)
90'  Самандар Шукуруллаев
90'  Иброҳим Нўъмонов



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Қизилқум" автогол эвазига ғалаба қозонди. 

90+3. Кенжаев ўрнига Қодиров, Ҳасанов ўрнига Абдуллажонов майдонга тушди.

90+2. Нўмоновга сариқ карточка. 



90+1. ГОООЛ! Автогол! Эркин Байдуллаевнинг чап қанотдан етказган тўпини Самандар Шукуруллаев ўз дарвозасига киритиб қўймоқда! 

90. Ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди.

86. Мезбонлар сафида Ойбек Қиличев ўрнига Воҳид Шодиев ўйинни тугатиб қўяди.

84. "Машъал" сафида Павленко ўрнига Эминов, Темиров ўрнига Нуманов ўйинни давом эттиради.

78. Меҳмонлар футболчиси Шерзод Темировда ҳам яхши имконият бўлди. Аммо, лекин, бироқ...

77. Маргиев ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Ноаниқ. 

73. Хавфли вазиятттт! Саноевнинг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Голнинг ҳиди келмоқда)

73. "Машъал" сафида Абдураимов ўрнига Окоро майдонга тушди.

71. Меҳмонлар олдинга боришганди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллаб қўядиган футболчи топилмади. Давом этамиз!

69. Жамшид Ҳасановдан ҳам ноаниқ зарба.

68. Шерали Жўраевнинг берган зарбаси жуда ноаниқ.

66. "Қизилқум" сафида Мустафоев ўрнига Убайдуллаев майдонга туширилди.

63. Зарбааа! Никита Павленконинг берган зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этди

62. Сирожиддин Раҳматуллаев Саноевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

55. "Машъал"да иккита ўзгариш. Элла Кен Арманд ўрнига Мелиев, Қўзиев ўрнига Раҳматуллаев ўйинни давом эттиради.

55. Толмасовнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ.

51. Мезбонлар яхши ҳужум ташкил этишганди. Аммо ушбу вазиятда "Машъал" ҳимоячилари тезкор ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этишди.

48. "Қизилқум" матбуот хизматининг хабар беришича Илҳомжон Кенжаев бугун илк маротаба Суперлигада дебют қилди.

46. "Қизилқум" сафида Азимов ўрнига Кенжаев майдонга туширилди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!



45. Носиров яна сейв намойиш этди ва жамоасини голдан қутқарди!

44. Зарбааа! Ойбек Қиличевнинг берган зарбасини Носиров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

41. Маргиевнинг берган зарбасини рақиб посбони бартараф этди.

37. Эркин Байдуллаев Павленкога қарши ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

35. Байдуллаев Павленко тўқнашуви. "Қизилқум" футболчисида фол.

32. Саноевнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ. 

28. "Машъал" футболчилари нисбатан фаол ҳаракат қилишмоқда. Аммо мезбонлар рақибга имкон беришмаяпти.

25. Файзулла Қамбаровга сариқ карточка кўрсатилди.

23. Никита Павленкодан ноаниқ зарба.

20. Мубораклик футболчи рақиб дарвозасини ишғол этганди. Аммо голдан бир неча сония олдин "Машъал" футболчиси рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузганди. Гол ҳисобга олинмади.

19. "Машъал" футболчиларининг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли кўриниш олди. Аммо бу вазиятда ҳимоячи Шерали Жўраев яхши ҳаракат қилди. 

14. Хавфли вазиятттт! "Қизилқум" футболчисида жуда яхши имконият юзага келганди. Бироқ, у яхшигина вазиятдан фойдалана олмади.

6. "Машъал" футболчисининг жаримадан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

2. Тўп назорати ҳозирча мезбонларда.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. 

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика