UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  0 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  4 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  4 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

Coca Cola Суперлига. ОКМК “Бунёдкор” билан 13 март куни майдонга тушади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. ОКМК “Бунёдкор” билан 13 март куни майдонга тушади

Теглар :  "Бунёдкор"ОКМК
Coca Cola Суперлига 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — ОКМК ўйини санаси “Бунёдкор” стадиони U20 Осиё кубогига мезбонлик қилаётгани, қолаверса, ОКМК жорий мавсум “Жар” стадионидан фойдаланаётгани ва мазкур стадион ҳам халқаро ўйинларга хизмат қилаётганидан келиб чиқиб, ноаниқ бўлиб турганди.

Лига тақвим жуда зич эканлиги сабабли “Бунёдкор” клубига мазкур учрашув учун бошқа стадион топиш масаласида таклиф билан чиқди. Бироқ Тошкент жамоаси бу борада конкрет фикр билдирмади. ОКМК эса август ойида Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиши, қолаверса, ФИФА кунлари сабаб тақвимда мураккабликлар бор эканлигини тушунгани ҳолда 2-турда “Бунёдкор”ни мезбон сифатида “Пахтакор” аренасида қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шундан келиб чиқиб, 2-тур доирасидаги беллашув ОКМК — “Бунёдкор” мақомида “Пахтакор” стадионида 13 март куни бўлиб ўтиши юзасидан қарор қабул қилинди. Маълумки, 11 март санасида мазкур стадионда “Сурхон” — “Андижон” учрашуви ўтказилади. Ўз навбатида ИИ даврада ОКМК ўзаро ўйин учун “Бунёдкор” стадионига ташриф буюради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика