UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   0 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  0 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Coca Cola Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Фақатгина "Турон" - АГМК баҳси олмалиқликларнинг халқаро майдондаги иштироклари сабаб 10 майга кўчирилди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди (ўтказилган 6 ўйин асносида). Демак, кутиб олинг 5-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Қўқон-1912" жамоаси Муборакда "Машъал" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда қўқонликлар киритган (ёки киритмаган) биринчи гол ўз йўлига, лекин жамоа дарвозабони Музаффар Абдуллаев 3 марта чиройли сейв ижро этди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини таминлай олди.


"Локомотив" клуби Термизда "Сурхон" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба билан уйга қайтди. Ўйинда ягона бўлган голга "темирйўлчилар" ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ассистентлик қилди (Диёр Туропов гол). Муҳаммадиев жамоаси таркибида энг фаоллардан бири бўлди.

"Қўқон-1912" жамоаси Муборакда "Машъал" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс давомида марказий ҳимоячи Иван Йосович қатор эпизодларда ишончли ўйин кўрсатди.

"Металлург" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида таслим қилди. Беллашувда ҳисобни бекободликлар чап қанот ҳимоячиси Станислав Андреев киритди.


Бекободда ўтган учрашувда мезбонлар сафида Саламат Қутибоев ҳам фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Қутибоев 71-дақиқада Аброр Тошқўзиевнинг голига ассистентлик ҳам қилди.

"Насаф" жамоаси Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. Баҳсда меҳмонлар сафида Марко Станоевич иккита тўп киритди ва ғалабани таминлади.

"Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна" билан кураш олиб борди ва 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. "Қалдирғочлар" сафида Нурилло Тўхтасинов 42-дақиқада ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклаган эди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумдаги зарбаларини яна такрорлай бошлагани кўпчиликни ҳурсанд қилган бўлса ажаб эмас.


Жорий мавсум ҳали мағлуб бўлмаган жамоалардан бири бўлиб турган "Сўғдиёна" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди. 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган қарама-қаршиликда жиззахлийлар сардори Жасур Ҳасанов рақиб ҳимоячиларини анча тер тўкишга мажбур қилди ва ўз ҳисобига битта голи пас (Норхоновнинг голига) ҳам ёздириб қўйди.

"Навбаҳор" жамоаси ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Наманганликлар таркибида жавоб тўпини Ислом Исоқжонов киритди. Гол бўлган эпизодда Исоқжонов Санжар Қувватовнинг оёқлари орасидаги битта тўп сиғадиган жойни топа олди.


Наманганда ўтган беллашувда "Пахтакор" сафида сербиялик Драган Черан дубль қилди ва жамоаси ғалабасини таминлади. Шу куни футболчи марказий ҳужумда ҳаракат қилди. Черан "шерлар"нинг асосий етакчиси ролида аъло даражада бажариб келмоқда.

Жорий мавсум ҳали мағлуб бўлмаган жамоалардан бири бўлиб турган "Сўғдиёна" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Голларга бой ўтган учрашув (2:2)да ҳисобни 17-дақиқада жиззахликлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов очганди. Бош билан ажойиб ҳаракат қиладиган ва ҳаводаги курашларда катта устунлик қиладиган Норхонов кетма-кет иккинчи тур рамзийдан жой олмоқда.


Суперлига

5-тур рамзий терма жамоаси (3-5-2)

Музаффар Абдуллаев ("Қўқон-1912")

Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив"), Иван Йосович ("Қўқон-1912"), Станислав Андреев ("Металлург")

Саламат Қутибоев ("Металлург"), Марко Станоевич (Насаф), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), Жасур Ҳасанов ("Сўғдиёна"), Ислом Исоқжонов ("Навбаҳор")

Драган Черан ("Пахтакор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна")


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> Суперлига

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика