UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  1 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  10 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  12 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  23 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас Янгиликлар

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас

Шарқ минтақаси иштирокчиси Чустнинг «Чуст-Пахтакор» жамоасини жорий йилдан Роберт Гай бошқариб келмоқда.
Айтиш керакки, ушбу мутахассис Чустда ёшлардан иборат курашчан жамоани шакллантира олди. Унинг клуби кўрсаётган ўйин ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин. Шу боис бош мураббий Роберт Гайга олий ва биринчи лига клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Роберт Гай иккинчи даврадан Навбаҳор мураббийлар штабида ишлаши кутилмоқда. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, «Чуст-Пахтакор» жамоаси раҳбари Фахриддин Нажмиддинов билан суҳбатлашдик.

«Дарҳақиқат, охирги пайтларда Гайнинг Навбаҳорга ўтиши ҳақидаги гаплар урчиб кетди. Лекин биласизми, бош мураббийнинг жамоамиз амалда тузган бир йиллик шартномаси мавжуд. Шу боис у аввало биз рухсат берсаккина, бошқа жамоага ўтиб ишлайди. Тўғри, бугунги кунда Гайга Навбаҳор ва Андижон клублари қизиқишаётганлиги тўғрисида гаплар юрибди. Лекин ҳеч қайси клуб ҳозирча бизга расмий таклиф билан чиқмаган. Гайнинг ўзи ҳам жамоадан кетишни ўйламаяпти. Унинг фаолиятидан тўла тўкис қониқиш хосил қилмоқдамиз. Шунга монанд бош мураббийимизга барча шароитларни яртиб берганмиз. Умид қиламанки, Гай билан хамкорлигимиз узоқ муддат давом этади», - дейди "Чуст-Пахтакор" жамоаси раҳбари.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика