UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  0 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  9 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  7 01:42"Ювентус" бошқа мураббий топиб қўйди  3 01:16АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:48Никола Лазаревич: "Ким бундай майдонда футбол ўйнашга рухсат беряпти? Кимга шикоят қилишим керак? Майдонга тушиб, ҳолат қандай эканлигини кўриб олинг"  7 00:30Испания термасининг Нидерландияга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  14 00:05Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912" дарвозасига йўл топа олмади  2 23:50Ушбу мавсум ЕЧЛда кўп маблағни қайси клуб ишлаб топди?  0 23:45Суперлига. "Бухоро" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Рўзиев чамаси 40 метрдан гол урди  1 23:18Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"  10 22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  25 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  12 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0

"Чуст-Пахтакор" Гайни ўрнига Абдиевни олиб келди Янгиликлар

"Чуст-Пахтакор" Гайни ўрнига Абдиевни олиб келди

Наманган вилояти Чуст тумани жамоаси бўлмиш "Чуст-Пахтакор" бош мураббийи Роберт Гай кейинги фаолиятини вилоятнинг бош жамоаси, олий лига вакили "Навбаҳор"да давом эттириши аниқ бўлгач, "Чуст-Пахтакор" раҳбарияти унинг ўрнига Хайрулла Абдиевни олиб келди.
Чуст жамоасининг янги бош мураббийи 1973 йили Самарқандда туғилган. Оғир жарохатга дуч келган Абдиевнинг футболчилик фаолияти узоқ дам этмаган. Шу боис мураббийликка эртароқ кириб келган. Гарчи Хайрулла Абдиев самарқандлик бўлсада, асосан водий ёки пойтахт клубарида ишлаб келмоқда. Бу мураббий охирги йилларда "Янгиер"ни бошқараётганди. Чуст-Пахтакордан ўзи учун қулай таклиф олган Абдиев бугун янги жамоасидаги илк машғулотини ўтказади.

Дарвоқе, жамоа раҳбариятининг маълум қилишича, биринчи босқичда "Чуст-Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган айрми ўйинчилар жамоани тарк этишган. Хусусан Фарҳод Усмонов "НБУ-Осиё"да кўрикдан ўтаётган бўлса, қашқадарёлик Равшан Абдувоҳидов "Шўртан" машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек ҳимоячи Сарвар Отабоев ҳам катта эхтимол билан иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказади.

Маълум муддат "Навбаҳор" йиғинида қатнашган Бобур Расулов ва Мирзоҳид Маҳкамов жамоага қайтиб келишган.

Бугунги машғулотдан сўнг, янги бош мураббий қайси чизиқларни кучайтириш кераклиги ҳақида раҳбариятга айтади.

Эслатиб ўтамиз, "Чуст-Пахтакор" иккинчи босқичнинг дастлабки икки турини ўз майдонида "Шердор" ва "Аланга"га қарши ўтказади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика