UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  33 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди"  0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  9 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

ЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол киритилган 10та баҳс Янгиликлар

ЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол киритилган 10та баҳс

Кеча, 1 октябрь куни "Тоттенхэм" ҳамда "Бавария" ўртасидаги учрашувда 9та гол урилди.

Ушбу ақлдан оздирадиган ўйин Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида энг кўп гол урилган баҳсларни эслатиб юборди. Лондонда рекорд ўрнатилмадими? Маълум бўлишича, йўқ. Битта баҳсда 9та гол - рекордга яқин келадиган натижа эмас. Турнирнинг кузги босқичида қуйидаги ҳисоблардаги ўйинлар бўлган.


2011 йил. "Динамо" З - "Лион" 1:7

"Лион" плей-офф босқичига чиқиши учун Загребда йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак эди. Францияликлар ўз мақсадига етишишди, бироқ 45-дақиқада ҳам "Динамо" 1:0 ҳисобида олдинда эди. Бафетимби Гомис покер қайд этди. Натижа жуда шубҳали эди, аммо УЕФАнинг ўша пайтдаги президенти Мишель Платини учрашув келишилмаганлигини айтган.


2014 йил. "Рома" - "Бавария" 1:7

"Бавария" ЧЛнинг гуруҳ босқичида биринчи марта 7та гол ураётгани йўқ. Беш йил олдин мюнхенликлар янада йирик ҳисобда "Рома"ни таслим этишган. 36-дақиқада Арьен Роббен дубль қайд этди, Марио Гётце, Роберт Левандовски ва Томас Мюллер биттадан гол уришди. Франк Рибери ва Шердан Шакири ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди.


2015 йил. "Байер" - "Рома" 4:4

Жуда кўп гол урилган баҳснинг биттасидагина дуранг қайд этилган. Бу баҳсда ҳам "Рома" иштирок этган, аммо Леверкузенда умуман бошқача ўйин кўрсатишган. 19-дақиқада Чичаритонинг дубли эвазига ҳисоб 2:0 эди. Кейин "Рома" 44 дақиқа ичида 4та гол урди. Шунга қарамасдан Рожер Шмидтнинг "Байери" мағлубиятдан қутулиб қолди.


2015 йил. "Реал" - "Мальмё" 8:0

Криштиану Роналду ва Карим Бензема "Сантьяго Бернабеу"да байрам кечаси ташкиллаштиришди. Португалиялик Швеция жамоасига қарши баҳсда покер, франциялик эса хет-трик қайд этди. Яна битта гол Матео Ковачич ҳисобига ёзилган.


2019 йил. "Зальцбург" - "Генк" 6:2

Жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки турида Австрия ва Бельгия клублари томошабоп ўйин намойиш этишди. Айниқса Эрлинг Холанд: "Зальцбург"нинг ёш ҳужумчиси йирик турнирда дебют қилишига қарамасдан, рақиб дарвозасига 3та гол уришга эришди.


2008 йил. "Вильярреал" - "Ольборг" 6:3

Агар 2008 йил "Ольборг" мухлисларига уларнинг жамоаси меҳмонда "Вильярреал"га 3та гол уради дейишганида, ишқибозлар ғалабани нишонлашган бўларди. Аммо йирик ҳисобдаги ғалаба испанларга насиб этди. 67-дақиқада 2:2 эди. Захирадан майдонга тушган Хосеба Льоренте 17 дақиқада хет-трик қайд этди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.


2000 йил. ПСЖ - "Русенборг" 7:2

Жамоада Неймар ва Мбаппе пайдо бўлгунига қадар ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 7талаб гол урарди. 2000 йилда "Русенборг" Парижда шарманда бўлган. ПСЖ 4та голни биринчи бўлимда, қолган 3та голни иккинчи бўлимнинг сўнгги 15 дақиқасида киритди. Николья Анелька дубль қайд этишга муваффақ бўлган.


2019 йил. "Тоттенхэм" - "Бавария" 2:7

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган "шпорлар" кеча ўзининг янги стадионида 7та гол ўтказиб, шарманда бўлишди. Тўғри, "Тоттенхэм" баҳордаги формасида эмас, аммо 7та гол ўтказиш катта муваффақиятсизлик. Ҳисобни Сон Хён Мин очган эди. Бироқ "Бавария" АПЛ вакилларини ер тишлатишди. Фантастик ўйин кўрсатган Серж Гнабри покерд қайд этди, Левандовски эса дубль.


2003 йил. "Монако" - "Депортиво" 8:3

"Тоттенхэм" ва "Бавария"га 10талик бўлиши учун 1та гол етмади, монегасклар эса 2003 йилда испанлар билан ўйиндаги голлар сонини 11тага етказишган. Бу рекорд узоқ вақт сақланиб турди. Ҳужумчи Дадо Пршо 23 дақиқада покер қайд этди, "Депортиво" дарвозабони Хорхе Молинани эса 5та голдан сўнг алмаштиришган.


2016 йил. "Боруссия" Д - "Легия" 8:4

ЧЛ гуруҳ босқичининг рекорди Дортмундда содир бўлган. "Боруссия" ва "Легия" "Сигнал Идуна Парк"да 12та голли ёрқин шоу амалга оширишган. Польшаликлар ҳисобда олдинда эди, бироқ немислар баҳсни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди. Шинжи Кагава дубль, Марко Ройс эса  хет-трик қайд этди, меҳмонларда эса Александар Прийович 2та гол уришга эришди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика