ЧЛ доирасидаги "Барселона" - "Реал" баҳси аёллар футболи тарихида энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин бўлди
31 мар 2022 11:01
Янгиликлар
ЧЛ доирасидаги "Барселона" - "Реал" баҳси аёллар футболи тарихида энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин бўлди
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги "Барселона" ва "Реал" (5:2) ўртасидаги ўйинда мухлисларнинг ташрифи бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди.
Бу ҳақда УЕФА хабар бермоқда.
Барселонадаги "Камп Ноу" стадионига 91 553 мухлис ташриф буюрди.
Олдинги рекорд Пасадина (АҚШ)да ЖЧ-1999 финали доирасидаги АҚШ ва Хитой (0:0, пенальтилар бўйича 5:4) ўртасидаги ўйинда ўрнатилган эди. Ўшанда ўйинга 90 185 мухлис ташриф буюрган.
"Барселона" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталония жамоаси илк ўйинда 3:1 ҳисобида рақибини мағлуб этганди.
Испания жамоаси ярим финалда "Арсенал" - "Вольфсбург" жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 21 май куни Туринда бўлиб ўтади. "Барселона" мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар