UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   1 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак Янгиликлар

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак

Кечаги оқшомни футболга бағишладим десам муболаға бўлмайди.

Суперлигадан бошланган томоша Саудия орқали Европа сари йўл олди. Барчасини эсон-омон ниҳоясига етказиб, шуни пайқадимки, уйқумни ҳам стадионда унутиб қолдирган эканман. Вақтни зое кетказмасдан фильм томоша қилишни бошладим. У ҳам футбол ҳақида. Аббос Киаростамининг дадам туғилган даврда суратга олган "Футбол ишқибози" фильми ижобий таассурот қолдирди. Тан оламан, фильм туфайли эрта уйғонишимга Женисбек Пиязовдан баландроқ овозда куйлаган будилник ҳам ёрдам бера олмади.

Картина сюжети тахминан шундай: Эроннинг Малайер шаҳридаги камбағал оила фарзанди футбол жинниси эди, ҳар куни кўча чангитиб тўп тепарди. Мактабдаги ўқиши эса меникидан фарқ қилмаган ва ҳар йили имтиҳондан йиқилган. У севимли жамоаси "Персеполис"нинг ўйинини томоша қилиш учун Теҳронга бормоқчи бўлади. Сафар харажатлари учун эса ҳатто ўғирликка қўл уриб, шаҳар аҳолисини бир қанча усуллар билан чув туширади.

Хуллас, болакай орзуси сари дадил қадам ташлаб, Теҳронга етиб боради, бор пулини сарфлаб бўлса-да, чиптафурушдан чипта сотиб олади ва стадионга киради. Фильм "Шум бола" асари бироз ёдга солиб юборади. Чиптафуруш воқеасининг ўзи ҳам бошимиздаги хотира картасидан ҳали ўчиб улгурмаган нималарнидир эслатади. 

Биламизки, Эронда футболга бўлган талаб юқори ва трибунада жой тақчиллиги юзага келиши мумкин. Ўйин бошланишидан уч соат илгари стадион ҳудудига кирган болакай қовжиратаёган қуёш нури остида вақт ўтказишни истамасдан салқинроқ ерда майса устида кутишга қарор қилади ва пинакка кетиб қолади. Уйқусидан уйғонган бола стадион томон шошиб югуради ва шуни кўрадики, ўйин якунланиб, тозалик ходимларидан бошқа барча стадионни тарк этиб улгурганди...

Фильмга оғиб кетиб, айтмоқчи бўлган фикримдан бироз узоқлашдим. Демоқчиманки, кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди. Ҳар ҳолда фильмдаги болакай сингари уддабурон фитна усулида эмас. Навқирон футболчилар чинакам меҳнати ва машаққатли ғалабалари эвазига Теҳронга эмас, ундан сал нарироққа йўл олишади.

Ўсмирларнинг икки ўйини икки хил таассурот қолдирган бўлиши мумкин. Биринчи ўйинда таиландлик футболчининг четлатилиши тугал хулоса чиқаришга бироз тўсқинлик қилди. Иккинчи ўйинда эса қондош уйғур футболчилари етакчига айланган хитойликлар баъзи камчиликларимизга кўзгу тутиб беришди.

Рақамлар билан бошингизни қотирмоқчи эмасман, зийрак "миллионлар ўйини" ишқибозлари кечанинг ўзидаёқ статистикани кола қилиб ичиб юборишган.

Демоқчиманки, мундиал чиптасига эга бўлган укаларимиз фильм қаҳрамонига ўхшаб "ухлаб қолишмасин". Ҳа, улар муносиб эътироф этилишга лойиқ, бироқ уларсиз ҳам нормал ўтадиган тадбирлар, яна қандайдир учрашувларга жалб этилмаслигини, шунингдек, ҳали турнир якунланмасдан туриб, мундиал ҳақида ширин хаёллар оғушида бўлмаслигини истардим.

Биринчи вазифа бажарилгандир, аммо ҳали кепкаларни осмонга ирғитишга эрта деб ўйлайман. Бу футболчилар шунчаки жаҳон чемпионати иштирокчиси деган ном билан қолиб кетиши керак эмас. Ўзбекистонликларнинг нималарга қодир эканлигини бир неча ёш катта бўлган акаси амалда намоён этиб берди. Демак, бизнинг чегарамиз Қатарда тугаб қолмаслиги керак. Мундиалга эса Осиё чемпиони деган ном билан бориш ўзгача файз бағишлайди.

Ҳа, уларнинг "ухлаб қолмаслиги" учун бош мураббий анча тер тўкишига тўғри келади. Умид қиламанки, Ислом Исмоилов деганда, унинг "Турон"даги шов-шувли интервьюлари билан эмас, Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатидаги ижобий натижалари билан ёдга оламиз. Футболчилар қайд этган натижа эса жамият ижтимоий ҳаётида сиқимаслик ҳақида мусиқий маслаҳат бераётган ҳамда нотўғри операция қилинган блогер мурожаатидан кейинги учинчи воқеага айланади.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика