Чичаритога ёзда Италия грандлари қизиққанди

Aziz Tukhtamuradov
26 апр 2016, 21:50
«Байер» футболчиси Чичарито ўтган йили ўзига Италия клублари томонидан қизиқиш бўлганлиги ҳақида айтиб ўтди.


"А Серия - юқори савиядаги лига. Ёзда "Ювентус", "Интер", "Милан", "Лацио" ва "Рома" каби жамоалар томонидан таклиф бўлганди. Мен эса ЕЧЛда иштирок этадиган "Байер"да қолдим. Леверкузенда кўпроқ кераклигимни сезгандим.

"Байер" билан шартномам 2018 йилгача мўлжалланган. Бу ерда мени барчаси қониқтирмоқда", - дейди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football-italia.net