Чех: "Чемпионлик учун 86-87 очко керак"

Aziz Tukhtamuradov
3 фев 2016, 19:10
«Арсенал» дарвозабони Петр Чех ушбу мавсумда жамоаси билан чемпионликка эришишига ишонади.

"Канонирлар" кеча "Саутгемптон"га қарши ўйинда дуранг ўйнаб, "Лестер" ва "Манчестер Сити" билан орадаги фарқни узоқлаштириб юборди.

"Ишончли чемпионликка эришиш учун 86-87 очко жамғариш керак. Мақсадга қай тариқа эришишнинг фарқи йўқ. Мавсум охирида қувиб ўтасизми, ёки бошқа жамоаларни ўз ортингиздан эргаштирасизми, бу ҳам муҳим эмас. Биз ишонишда давом этишимиз керак. Кейинги ўйинларда очко қўлга киритишимиз лозим", - дейди чехиялик дарвозабон.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: goal.com