UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти Янгиликлар

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти

Тухель жамоаси Загребда "ёниб кетди".

Узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси қайтди. 1-турни Загребнинг "Динамо" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Фаворит яққол аён эди, аммо натижа максимал даражада кутилмаган бўлди. Илк ўйин — ва бирдан сенсация!




"Челси" ўйинда тезлик билан тўпни назорати остига олди, аммо иккита муаммо пайдо бўлди. Биринчидан, Томас Тухель жамоаси вазиятлардан фойдалана олмади. Раҳим Стерлинг гол уриши мумкин эди, Пьер-Эмерик Обамеянг эса ассист қайд этиш учун ажойиб позицияда эди. Аммо, ҳеч нарса ўхшамади.



Иккинчи муаммо: "Динамо" учун бундай сценарий сюрприз бўлмади. Загреб жон деб иккинчи рақам бўлиб ўйнади ва камдан-кам қарши ҳужумларга қочди. Илк бор тўлиқ олдинга чиқиш голга олиб келди: Мислав Оршич майдон марказида муаммосиз Уэсли Фофанадан қочиб кетди ва Кепа Аррисабалагани ожиз қолдирди. Айтганча, "Челси" бир ҳафта олдин Фофана учун 80 млн евро тўлади.



Гол "Динамо"ни дадилроқ қилди. Қарши ҳужумлар кўпайди, аммо асосийси — Загреб доим уларни зарбагача етказди, аммо "Челси" рақиб жарима майдончаси атрофида "овора бўлиб юрди". Якунда биринчи тайм ғалати статистикани тақдим этди: тўп меҳмонларда бўлди (66 фоиз), аммо мезбонлар кўпроқ ва яхшироқ тепишди (зарбалар бўйича 4:3, 2:1 — аниқ зарбалар).


Иккинчи тайм "Челси"нинг узоқ кутилган голи билан бошланди, аммо яна муваффақиятсизлик: Бен Чилуэлл Обамеянгга пас беришидан олдин офсайдда эди.


→ СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик



Лондонликларнинг кейинги ўйинига ишонч қўшилмади. Загреб дадил жавоб берди ва 56-дақиқада "Челси"нинг аҳволини деярли ҳалокатли ҳолатга келтирди: Стефан Ристовски "пушка"ни ижро этди, аммо Кепа тўпни дарвоза устунига йўналтиришга эришди.


Тайм ўрталарига келиб "Челси" ниҳоят "Динамо" устидан тўлиқ устунликни қўлга олди. Тухель бир неча ўзгаришлар амалга оширди, ҳужумни янгилади ва вазиятлар кўпайди. Асосий вақт тугашига бир неча дақиқа қолганда Рим Жеймс штангани "пойлади".


"Челси" ушбу ўйинда ёмон ҳаракат қилди, аммо сенсацион мағлубиятдан қутулиш учун барибир имкониятлар бор эди. Ҳакам асосий вақтга сахийлик билан саккиз дақиқа қўшди ва "Динамо"ни "қийнаб қўйди". Мезбонлар икки дақиқада ўз жамоаси майдонларига киравершда қоида бузишди. Икки ҳолатда ҳам тўп ёнига Хаким Зиеш келди... ва бир марта ҳам тўпни девордан ўтказа олмади. Якун — 1:0.



Илк ўйинда аутсайдердан учралган мағлубият Томас Тухелнинг "Челси"дан истеъфога чиқарилишига сабаб бўлди.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика