Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоа мухлисларидан стадионга келмасликни сўради + ФОТО

Tolibjon Qosimov
17 окт 2017, 20:33
"Бешиктош" клуби матбуот хизмати мухлислардан Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида бугун бўлиб ўтадиган "Монако"га қарши сафар ўйинига бормасликни сўради.

Клуб ўз мухлисларига турк, инглиз, француз ва немис тилларида мурожаат қилди ва улардан стадионга бормасликни сўради. Бундан мақсад, айнан ишқибозларнинг ҳатти-аракатлари сабаб УЕФА томонидан қўлланиши мумкин бўлган санкциядан қутулиб қолиш.

Эслатиб ўтамиз, "Монако" турк мухлисларига қироллик ҳудудига киришни таъқиқлаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрель ойида Европа лигаси чорак финали доирасида "Бешиктош" Франциянинг "Лион" клуби билан тўқнаш келган. Ўшанда мухлислар ўртасида оммавий тартибсизликлар юзага келган эди. Шу сабаб, жамоалар жиддий жаримага тортилган.



Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/BesiktasEnglish