UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  27 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Чемпионатларимизнинг 26 йиллик умумий жадвали ҳақида Янгиликлар

Чемпионатларимизнинг 26 йиллик умумий жадвали ҳақида

Теглар :  ЎФФОлий лига
Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етди. Қуйида биз барча 26та чемпионатимизнинг умумий жадвалини сизларга ҳавола қиламиз.

Бундан ташқари 2017 йилда клубларимиз қайд этган эътиборли натижалар ҳақида тўхталамиз.

26 йиллик жадвални 11 карра чемпион “Пахтакор” бошқариб бормоқда. 770та ўйинда 1689 очко жамғарган “шерлар” энг кўп ғалабага эришган (522та) ва энг кўп гол урган жамоа (1722та) бўлиб туришибди. 17-турда “Нефтчи”га қарши баҳсда Игорь Сергеев урган гол жамоанинг 1700-голи бўлди. "Пахтакор"дан ташқари Ўзбекистонда ҳеч бир жамоа 500та ғалабага эришмаган. Бу йил жамоа 650-голини ўтказиб юборди. Кейинги йил жамоа 800-ўйинни ўтказади, бундан ташқари 1700-очкони қўлга киритиши мумкин.

Рўйхатда иккинчи поғонада бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби “Пахтакор”дан 170 очкога ортда қолмоқда. Жамоа бу йил ўз очколари сонини 1500тадан ошириб олди. Фарғоналиклар олий лигадаги юбилей 1550-голни уришлари учун 5та гол етишмаяпти.  


Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги “Навбаҳор” клуби умумий рўйхатда 3-ўринда. 21-турда “Металлург”га қарши ўйинда Азизбек Турғунбоев томонидан урилган биринчи гол “лочинлар”нинг олий лига тарихидаги 1300-голи бўлди. “Лочинлар” бу мавсумда очколарини 1200тага етказиб олишди. Кейинги йил жамоа 150-дурангга эришишлари ва 1000-голни ўтказиб юборишлари мумкин.

Бу йилги кумуш медаль соҳиби Қаршининг “Насаф” клуби умумий жадвалда 4-ўринда бормоқда. Қарши клуби бу мавсум 29-турда "Пахтакор"ни мағлуб этиб ўзининг 350-ғалабасини қўлга киритди. Жамоанинг ўйинлари сони 600тадан, очколари сони 1150тадан ошди. 22-турда "Обод" билан ўйинда Фаррух Сайфиевнинг урган голи жамоанинг тарихий 1100-голи бўлди. "Аждарлар" кейинги мавсум 650-ўйинни ўтказишади ва ўз очколарини 1200тадан ошириб олишлари мумкин.

Бу йилги мавсумда “Бухоро” клубининг 300-ғалабаси кузатилди. 20-турда “Нефтчи” билан ўйиндаги ғалаба жамоанинг юбилей ғалабаси бўлди. "Бухоро" якунига етган мавсумда ўзининг 1000-очкосини қўлга киритди ва 1100-голини ўтказиб юборди. Кейинги йил бухороликлар 750-учрашувни ўтказишади.

"Динамо" 2017 йилда умумий жадвалда "Андижон"ни ортда қолдириб 6-ўринга чиқиб олди. Самарқанд клуби бу мавсум ўзининг 800-очкосини қўлга киритди. "Динамо" олий лигага қайтган мавсумда ўзининг 850-голини уриши ва 1000-голини ўтказиши мумкин.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ўзининг юбилей 650-учрашувни ўтказди ва ўз очколри сонини 750тадан ошириб олди. Жиззах клубиолий лига қайтган мавсумида 850-голини уриши ва ўз очколарини 800тага етказиб олишлари кутилмоқда.

“Бунёдкор” бир йил ичида умумий жадвалда икки поғона кўтарилиб 9-ўринга чиқиб олди. Клуб ўзининг очколарини 700тадан ошириб олди. 2017 йилда клуб ўзининг 300-ўйинини ўтказди. Сўнгги турда Акром Комилов томонидан урилган гол "Бунёдкор"нинг юбилей 600-голи бўлиб тарихга кирди. Янги йилда “қалдирғочлар” 350-учрашувда майдонга тушишади ва ва 200-голни ўтказиб юборишлари мумкин.

Бу мавсум 4-турда "Шўртан" билан ўйинда Дилмурод Каримов томонидан урилган гол "Металлург" учун олий лигадаги юбилей 700-гол бўлди. Кейинги мавсумда жамоа ўзининг 600-учрашувини ўтказади ва 700-очкосига эга чиқади. Бундан ташқари яна 7та ғалабдан сўнг 200-ғалаба қайд этилади.

“Қизилқум” бу йил ўзининг 500-учрашувини ўтказди. 6-турда “Сўғдиёна” билан баҳс жамоа учун юбилей ўйин бўлди. 2018 йилда “Қизилқум” 200-ғалабага эришиши ва 700-очкони қўлга киритиши мумкин. Бу мавсумдаги охирги ўтказилган гол навоийликларнинг ўтказган 750-голи бўлди.  

“Машъал” клуби бу йил 28-турда "Қизилқум" билан баҳсда ўзининг 200-ғалабасига эришди. 8-турда "Бунёдкор" билан ўйинда Зафа Тўраев томонидан урилган гол "Машъал"нинг 600-голи бўлди. Кейинги мавсум муборакликлар 500-ўйини ўтказишади ва 700-очкони қўлга киритишлари мумкин.

Кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистони чемпиони бўлган “Локомотив” бу йил ўз очколарини 600тадан ошириб олди ва 350-учрашувини ўтказди. 28-турдан ўрин олган "Бухоро" билан баҳсда Сардор Мирзаев томонидан урилган гол "темирйўлчилар" учун олий лигадаги юбилей 600-гол бўлди. Кейинги йил жамоа 200-ғалабасини қўлга киритиши, голлари ва очколарини 650тадан ошириши мумкин.

“Қўқон-1912” бу йил очколари сонини 450тадан ошириб олди.  27-туридан ўрин олган "Бухоро" билан ўйинда Мурод Холмуҳаммедов урган гол "Қўқон-1912"нинг олий лига тарихидаги 500-голи бўлди.  Ўша баҳсдаги дуранг клубнинг миллий чемпионатдаги юбилей 50-дуранги бўлди. Қўқонликлар сўнгги турда "Олмалиқ" билан баҳсда 700-голни ўтказишди. Кейинги мавсум жамоа 400-учрашувни ўтказади.

Бу йил “Шўртан”нинг ўйинлари сони 340тага етди. Яна 7та голдан сўнг ғузорликларнинг олий лигадаги голлари сони 400тага етади.

“Олмалиқ” клуби дарвозасидан 400-гол ўрин олди. Бундан ташқари клубнинг очколари сони 350дан ошди. Яна битта ғалабадан сўнг жамоанинг умумий ғалабалари сони 100тага етади. "Олмалиқ"нинг голлари 400тага етиши учун яна 10та гол етишмаяпти.

Олий лигада иккинчи бор иштирок этган ва мавсумни охирига етказа олмаган Тошкентнинг "Обод" клуби бу мавсум 50-учрашувини ўтказди. Ушбу мавсумда "Обод" дарвозасига 100-гол урилди.


№       

Жамоалар

Ў        

Ю      

Д        

М       

Т-Н                

О         

1

               Пахтакор (Тошкент)                

770

522

123

125

1722-657

1689

2

Нефтчи (Фарғона)

770

468

115

187

1545-814

1519

3

Навбаҳор (Наманган)

770

365

147

258

1315-950

1242

4

Насаф (Қарши)

618

350

114

154

1127-683

1164

5

Бухоро (Бухоро)

744

302

120

322

1042-1123

1026

6

Андижон (Андижон)

688

226

134

328

942-1142

812

7

Динамо (Самарқанд)

680

235

119

326

828-987

824

8

Сўғдиёна (Жиззах)

658

222

111

325

847-1112

777

9

Бунёдкор (Тошкент)

310

215

60

35

600-176

705

10

Металлург (Бекобод)

584

193

118

273

737-929

697

11

Қизилқум (Зарафшон)

524

195

107

222

665-750

692

12

Машъал (Муборак)

486

201

88

197

627-659

691

13

Локомотив (Тошкент)

366

184

71

111

609-428

623

14

Трактор (Тошкент)

490

178

87

225

684-814

621

15

Дўстлик (Тошкент вилояти)

346

169

52

125

669-532

559

16

Қўқон 1912 (Қўқон)

370

134

50

186

504-701

452

17

Сурхон (Термиз)

374

109

66

199

461-726

393

18

Шўртан (Ғузор)

340

109

54

177

393-566

381

19

МҲСК (Тошкент)

216

106

44

66

420-335

362

20

Олмалиқ (Олмалиқ)

280

99

58

123

390-423

355

21

Хоразм (Урганч)

248

62

44

142

281-518

230

22

Зарафшон (Навоий)

196

60

37

99

263-355

217

23

Янгиер (Янгиер)

216

56

37

123

266-385

205

24

Турон (Нукус)

164

44

23

97

171-329

155

25

Косонсой (Косонсой)

156

40

25

91

171-305

145

26

Гулистон (Гулистон) 

154

34

17

103

142-340

119

27

Атласчи (Марғилон)

124

34

16

74

149-280

118

28

Чирчиқ (Чирчиқ)

122

26

25

71

130-240

103

29

Тўпаланг (Сариосиё)

86

28

12

46

103-146

96

30

Кимёгар (Чирчиқ)

104

25

21

58

113-193

96

31

Академия (Тошкент)

34

16

11

7

72-45

59

32

Семурғ (Ангрен)

72

15

12

45

99-200

57

33

Обод (Тошкент)

60

8

9

43

40-103

33

34

Цементчи (Қувасой)

30

8

7

15

39-64

31

35

Чилонзор (Тошкент)

34

8

6

20

51-70

30

36

Шаҳрихончи (Шаҳрихон)

32

7

7

18

25-67

28

37

Вобкент (Бухоро)

30

3

6

21

23-70

15

38

Ўз-ДонгЖу (Андижон)

30

2

7

21

17-65

13



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Чемпионатларимизнинг 25 йиллик умумий жадвали ҳақида

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика