UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  4 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади Янгиликлар

Чемпионат кубоги "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларга олиб борилади

Coca Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсумдаги чемпиони номи 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сўнгги — 26-турда аниқ бўлади.

Айни вақтда "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари олтин медаллар учун кураш олиб боришяпти. 

Мусобақанинг махсус чемпионлик кубоги кимга насиб қилиши маълум бўлмаса-да, даъвогар жамоалар уни ўз мухлислари кўз ўнгида кўтаришни истайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар уч беллашув бўлиб ўтадиган стадионга кубок билан боради. Якунда ғолиб жамоа кубокни ўз мухлислари кўз ўнгида нишонлаши учун шароит яратиб берилади. 

Олтин медаллар масаласида эса вазият бироз чигал. Чемпионлик учун даъвогар 2 та клуб Тошкентда тўп тепиши ва нисбатан кўпроқ очко Тошкентда ўйнайдиган жамоада эканидан келиб чиқиб, олтин медаллар пойтахтда қолдирилади. Чемпионлик Наманган клубига насиб қилса, совринлар алоҳида етказиб берилади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча футбол ишқибозларини сўнгги турда стадионларга чорлайди ҳамда барча жамоаларга омад тилайди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика