"Челси"га қарши баҳсда "Ливерпуль" дарвозасини ким қўриқлаши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
25 сен 2018, 17:11
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Челси"га қарши бўлиб ўтадиган Англия лига Кубоги учрашувида кимлар майдонга тушишини айтди.

"Мен иккиланмаётган ягона позиция - бу дарвозабон. Миньоле асосий таркибда майдонга тушади. Бошқалар борасида қарорни эртага қабул қиламан. Ишонинг, кучли жамоа бўлади ва асосий футболчиларимизни алмаштирмаймиз.

Ориги ва Лаллана сафга қайтишга яқин, аммо улар ҳозирча тайёр эмас. Ловрен тўртта машғулот ўтказди ва Соланке каби майдонга чиқишга тайёр. Ван Дейк ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳақида ҳали қарор қабул қилганим йўқ" - дейди Клопп.

"Челси"га қарши баҳс Миньоле учун жорий мавсумдаги биринчи учрашув бўлади. Аввалги ўйинларда "Ливерпуль" дарвозасини Алисон Бекер қўриқлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo