“Челси” ёш футболчисини ижарага берди

Aslanov Jasurbek
11 авг 2017, 23:03
“Челси”нинг ёш ярим ҳимоячиси Льюис Бейкер кейинги мавсумни “Мидлсбро” клубида ўтказади.

Томонлар 22 ёшли футболчининг ижараси борасида бир тўхтамга келишди ва у бир йил янги жамоасида ижара асосида тўп тепади.

Сўнгги икки мавсумни англиялик футболчи Голландиянинг “Витесс” клубида ижара асосида ўткахган эди. У Голландия биринчилигида жами 64 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол уришга эришди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Мидлсбро» клуби расмий сайти