

Лондон клуби 44 ёшли мутахассис учун «Лестер»га 10 миллион фунт товон тўлайди. Мураббий билан эса уч йиллик шартнома имзолайди. Энцо Маресканинг «Челси»даги маоши 8 миллион фунтга яқин бўлади. Энцо Мареска билан биргаликда Лондонга унинг беш нафар ёрдамчиси ҳам келади.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» раҳбарияти мавсум якунидан сўнг Маурисио Почеттинони истеъфога чиқарганди.



