

Англиянинг "Челси" клуби "Наполи" вингери Хвича Кварацхелияни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бундан аввал, 22 ёшли грузиялик футболчига "Манчестер Сити", "Реал Мадрид", "Барселона" ва "Ньюкасл" клублари ўз қизиқишларини билдиришаётганди.
Хвичани сотиб олиш "Челси"нинг трансфер сиёсатига тўлиқ мос келади. Бироқ, "Наполи" Кварацхелия билан шартномани узайтириш ишларини бошлаб юборган.
"Наполи" клуби футболчини 100 млн евродан кўпроққа баҳоламоқда. Бу сумма "Челси" учун муаммо эмас, аммо молиявий фейр-плей нуқтаи назаридан клуб қийинчиликка дуч келиши мумкин.
"Челси" Хвичадан ташқари, Виктор Осимхен ва Айвен Тоунини ҳам кузатиб бормоқда.



