

"Аристократлар" аллақачон топ клублар билан боғланиб, уларга немис форвардини таклиф қилган.
Вернер 2020 йилда "Лейпциг"дан "Челси"га 53 миллион евро эвазига ўтганди. 25 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда у барча турнирларда 53 ўйин ўтказиб, 12 гол урди ҳамда 15 голли пас берди. Шунингдек, Тимо Лондон клуби билан биргаликда Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.



