"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначо масаласида келиша олмади
28 янв 18:47
Янгиликлар
"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначо масаласида келиша олмади
"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо ҳали "Челси"га ўтгани йўқ.
Лондон клуби аргентиналик футболчи учун Италиянинг "Наполи" клуби билан бирга асосий даъвогар саналади. "UtdDistrict" маълумотларига кўра, "Челси"нинг "Манчестер Юнайтед" билан музокаралари ҳали натижа бермаган, томонлар нарх борасида келиша олмаган. Футболчининг ўзи ҳам бу трансферга тайёр – агар "қизил иблислар" сотишни маъқуллашса, у клубини ўзгартиришдан хурсанд бўларди.
Transfermarkt портали экспертлари Алехандро Гарначонинг нархини 50 млн еврога баҳоламоқда. 20 ёшли футболчининг манкунианлар билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар