

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клублар 29 ёшли бельгиялик футболчининг ижараси учун "Интер"га 10 миллион евро тўлашга келишиб олган. Ҳужумчи 2022/23 йилги мавсумда Италия клубида ўйнайди.
Олдинроқ Италия ОАВларида "қора-кўклар" футболчининг трансферини келаси ҳафтада эълон қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Лукаку ўтган мавсумда "аристократлар" таркибида 44 ўйин ўтказиб, 15 гол урган ва 2 голга ассистентлик қилган. Бельгиялик ҳужумчи "Интер"га қайтишни исташини бир неча бор таъкидлаган.



