«Челси» шифокори Ева Карнейро энди майдонга тушмайди

Narzulla Saydullayev
11 авг 2015, 20:53
«Челси» шифокори Ева Карнейро жамоадаги ишидан қисман четлаштирилди, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Карнейрони Жозе Моуриньо АПЛ 1-турида «Суонси»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг жиддий танқид қилганди.

Карнейро «Челси» шифокори сифатида ишлашда давом этади, бироқ у жамоанинг ўйинлари, машғулотларида қатнашмайди.

Шундай қилиб, Карнейро АПЛ 2-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳсда захира ўриндиғида бўлмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru