"Челси" Санчо учун курашда фаворит

Mirjalol Normatov
22 дек 2019, 15:28
"Ливерпуль" энди англиялик учун курашмайди.

"The Sun" хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си форварди Жейдон Санчо қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоасини тарк этиши кутилмоқда. Айни дамда Лондоннинг "Челси"си англиялик футболчини ватанига қайтаришига яқин турибди. "Аристократлар" 19 ёшли футболчи учун 120 миллион евро таклиф қилмоқда.

Минаминонинг трансферидан кейин "Ливерпуль" Санчо учун курашдан чиқди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" Эрлинг Холладни трансфер қилмоқчи бўлиб юрибди.

Санчо ушбу мавсумда Бундеслиганинг 15 ўйинида 9 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›