"Челси" қишда Осимхенни сотиб олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
18 окт 2023, 15:22
Ҳужумчи ҳозирги мураббийи Гарсия билан ишлашни ёқтирмайди.

"CBS Sports" журналисти Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, "кўклар" "Наполи" ҳужумчисига қизиқишда давом этмоқда. Лондонликлар уни январда сотиб олишга ҳаракат қилишади.

Таъкидланишича, нигериялик футболчи ўтган ёзда бош мураббий этиб тайинланган Руди Гарсия бошчилигида ишлашни маъқул кўрмайди.

Аввалроқ "Челси" ишончли ҳужумчи сотиб олмоқчи, Осимхен бу ўринга асосий вариант.

Футболчи жорий мавсум А Сериянинг 8 та учрашувида 6 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: CБС Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›