"Челси" испан грандларининг таклифига рад жавобини берди

Eldor Akmurzayev
17 июн 2019, 22:20
«Челси» ярим ҳимоячиси Виллианга Испаниянинг икки гранд жамоаси, яъни, «Барселона» ҳамда «Атлетико» футболчини сотиб олиш масаласида таклиф билан чиқди.

Жамоалар футболчини бир хил сумма – 35 млн. еврога баҳолаган. Бироқ, «аристократлар» раҳбарияти уларга рад жавобини берган. 

Бразилиялик 30 ёшли ўйинчининг лондонликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар давом этади. Томонлар келишувни яна икки йилга узайтириши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» мазкур футболчи билан ўтган трансферлар ойнасида ҳам қизиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports