

Улар миланликларга Онана учун Кепа Аррисабалага ва қўшимча пул таклиф қилишмоқчи. Бу ҳақда Ла Газзетта делло Спорт хабар бермоқда. Манбага кўра, Лондон клуби “Интер” дарвозабони ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
28 ёшли Кепа “Челси”га 2018 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди, лондонликлар унинг учун 80 миллион евро тўлашди.Жорий мавсумда испаниялик футболчи АПЛда 23та ўйин ўтказиб, 21та гол ўтказиб юборди. Ўтган ёзда “Интер”га текинга ўтган Онана А Серияда 20 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ўтказиб юборган.



