UZ

Сўнгги янгиликлар

"Челси" "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан Тьяго Силва ва Абрахамсиз қолди Янгиликлар

"Челси" "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан Тьяго Силва ва Абрахамсиз қолди

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан оптимал таркиб йиға олмаганини айтди.

"Каллум [Хадсон-Одои]да муаммо йўқ, у кеча жамоа билан тўлиқ тартибда шуғулланди. Тьяго Силва жамоа билан илк машғулотни ўтказди, аммо охиригача эмас.

Гап унда оғриқ бўлганида эмас, биз шунчаки у билан таваккал қилишни хоҳламадик. У юз фоиз тайёр эмас, шу сабаб "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди. Тэмми Абрахамда кеча тўпиғи билан боғлиқ муаммо кузатилди", - дейди Тухель.

"Ливерпуль" ва "Челси" ўртасидаги АПЛ 29-тур ўйинин бугун бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика