«Челси» – «Ливерпуль». Старриж ушбу ўйиндаёқ майдонга қайтиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
25 янв 2015, 13:13
«Ливерпуль» футболчиси Дэниэл Старриж «Вест Хэм»га қарши ўйинда эмас, Лига Кубоги доирасида «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Бу ҳақида мерсисайдликлар бош мураббийи Брендан Рожерс айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи жароҳати сабабли август ойидан бери майдонга туша олмаётган эди.

"У формасини тиклаб олса бўлди. Сешанбагача тайёр бўлса ўша куниёқ майдонга тушади", - дейди мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru