"Челси" Кепани сотишни режалаштирмоқда
10 май 2022 14:50
Янгиликлар
"Челси" Кепани сотишни режалаштирмоқда
"Челси" дарвозабон Кепа Аррисабалагани ёзда сотишни режалаштирмоқда.
Аррисабалага "Стэмфорд Бридж"да ҳафтасига 150 минг фунт стерлинг олмоқда ва шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган, раҳбарият фикрига кўра эса бу захира дарвозабони учун ҳаддан ташқари кўп.
27 ёшли посбон жорий мавсум барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 8та "қуруқ" ўйин ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" 2018 йилда Аррисабалага учун "Атлетик" (Бильбао)га 72 млн фунт стерлинг тўлаган ҳолда, уни дунёдаги энг қиммат дарвозабонга айлантирган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар