

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти 33 ёшли франциялик футболчини қишки трансфер мавсумида жамоага олиб келиш тараддудини кўрмоқда. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, лондонликлар Жиру учун 6-7 миллион атрофида маблағ талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жирунинг "Челси" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. У АПЛнинг жорий мавсумида майдонда 123 дақиқа ҳаракатланди, холос.



