"Челси" франциялик ўйинчи билан шартнома имзоламоқчи
09 янв 2020 15:22
Янгиликлар
"Челси" франциялик ўйинчи билан шартнома имзоламоқчи
"Челси" раҳбарияти январдаги қишки трансферлар ойнасида "Вест Хэм" ҳимоячиси Исса Диопни харид қилмоқчи.
"Кўклар" 22 ёшли футболчи учун "Вест Хэм"га 40 миллион евро тўлашга тайёр.
Бундан ташқари, "Вест Хэм"нинг янги мураббийлар штаби раҳбариятдан футболчини мавсум сўнггига қадар қўйиб юбормасликни сўраган.
Олдинроқ, футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби жиддий қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.
Франциялик футболчи жорий мавсум АПЛда 15та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар