UZ

"Челси" форварди Батшуайи фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин Янгиликлар

"Челси" форварди Батшуайи фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

"Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли бельгиялик футболчи ижара асосида "Трабзонспор" клубига ўтишга яқин.

Агар битим якунланса, футболчи 2020/21 йилги мавсумни Туркия жамоасида ўтказади.

Батшуайи ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида ижара асосида ўйнади. Футболчи "бургутлар" таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика